Янгиликлар 1073
Нажот – таълимда, нажот- тарбияда
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси давлат раҳбари биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилишини таъкидлади. «Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади. Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди.Келаси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади». Шунингдек давлатимиз раҳбари мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири бўлишини, алоҳида таъкидлаб ўтди.
Жумладан «Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарур, деб ҳисоблайман. 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилишни бошлаймиз. Шу борада Республикада йил бошидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда вилоятларида бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик».
Яна шуни алоҳида эътироф этиб ўтиш жоизки, Президентимиз ўз нутқи давомида 2023 йилдан ўқув йилидан мазкур тажриба қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилишини айтиб, бу амалиёт йўлида 2,3 триллион сўм ажратилганини мамнуният билан гапириб ўтди.
Мен хам 3 нафар вояга етмаган фарзандларнинг отаси сифатида шуни айтмоқчиманки, мактабларда бепул овқатланиш имкониятининг жорий этилиши чин маънода келажак авлод ва халқ манфаатини кўзлаб йўлга қўйилаётган мақсадли ишлардан бири деб хисоблайман. Зотан, бундай фаолиятнинг йўлга қўйилиши нафақат овқатланиш, балки илм олиш имкониятларини кенгайтиришда ҳам жуда қўл келади. Яратилган қулайликлар сабаб, ўқувчилар овқат учун узоқ масофаларга юришга мажбур бўлмай, асосий эътиборни билим олишга қаратишади. Бу айниқса чекка қишлоқларда, уйидан анча олис масофада жойлашган мактабларга бориб ўқийдиган ўқувчилар учун янада катта имкониятлар яратади.
Элёр Комилов,
Мафкуравий ишлар бўлим бош мутахассиси.
Фикрингизни қолдиринг