ННТлар фолияти янги босқичга кўтарилади

17.04.2020 20:04:25

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар барчамизда эртанги кунга бўлган ишончимизни янада ошишига хизмат қилмоқда.

Куни кеча Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони ҳам ана шу йўлдаги навбатдаги керакли ва муҳим ташаббус бўлди десак муболаға бўлмайди.

Шу вақтгача нодавлат нотижорат ташкилотларини бирлаштириб, уларнинг муаммо ва камчиликлари, ташаббус ва таклифларини умумлаштирадиган, бошини бир жойга йиғадиган тузилма йўқ эди. Энди эса ташкил этилаётган Жамоатчилик палатаси орқали ҳар бир ННТнинг ўз йўналишида тўғри, тизимли ва изчил ишлаши доимий эътиборда бўлади. Бундан ташқари фуқароларнинг жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшишга бўлган таклиф ва ташаббусларини рўёбга чиқаришларида ўзига хос институт бўлиши ҳам қувонарли ҳолдир.

Аҳоли фикрини тизимли ўрганиб бориш, жойларда ва соҳаларда халқимизни, фуқаролик жамияти институтларини ҳамда жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, уларнинг ечими бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис палаталарига ва ҳукуматга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиб бориши белгиланмоқда. Бу эса биз олдимизга қўйган кучли фуқаролик жамияти қуришимиздаги энг муҳим омиллардан биридир.

Шунингдек, палатага юклатилган мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашда фуқаролар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари имкониятларидан фойдаланиш ҳам муҳим вазифалардан биридир.

Бир сўз билан айтганда, янги тузилаётган ушбу тузилма ҳам мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

 

Салоҳиддин ШОДМОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+