Янгиликлар 1608
Ногиронлиги бор болалар ҳолидан хабар олинди
Маълумки, халқимиз саховатпешалиги билан бутун дунё ҳамжамиятда муносиб ўринларни эгаллаб келмоқда.
Бу эътироф барча мамлакатлар қатори халқимиз бошига тушган синовли кунларда ўз ифодасини топди.
Айни кунларда, Рамазон ойи муносабати билан ҳам юртдошларимиз томонидан саховат ишларини амалга ошириш қизғин паллага кирди.
Ҳусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм, Урганч шаҳар Кенгаши ҳамда 32-сон мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорлигида Урганч шаҳар “Машъал” маҳалласида яшовчи бир қатор ногиронлиги бор болаларнинг ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, фаоллар “Машъал” маҳалласида истиқомат қилаётган 6 яшар, 2-гуруҳ ногирони Наврўзбек Аширов, туғма ногирон 7 яшар Муродбек Матяқубов, опа-укалар 9 ва 1 яшар, 2-гуруҳ ногиронлари Хусниябону Қарриева, Мустафо Рустамов ҳамда 2 яшар Маҳлиё Раҳимовалар ҳолидан хабар олиб, савға-саломлар билан хурсанд қилишди.
- Иккала фарзандимнинг ногирон бўлиб қолганидан оиламиз билан азият чекиб келмоқдамиз, - дейди Муҳайё Қарриева. – Қизим Хусниябонуда 3 марта қулоқ жарроҳлиги амалга оширилди. Унинг устига “қанд” касаллиги ҳам бор. Шаҳар ҳокимлиги, МФЙ яқиндан ёрдам беришди. Фарзандларинг қийналиб турганида, ота-она жуда ҳам далдага, мурруватга мухтож бўлар эканс. Мана бугун 32- МТТ ҳамда партия фаолларининг эътиборидан жуда ҳам хурсанд бўлдик.
Совға-саломлар улашилганда болажонларнинг чеҳраларидаги табассумни ҳеч бир нарса билан қиёслаб бўлмади,– дейди 32-МТТ ташкилоти директори Каромат Сапаева. – Ота-оналарининг кўнгиллари тоғдек кўтарилганидан, юртимиз тинчлиги бардавом, саховатпеша инсонлар доим омон бўлишини тилаб, кўзларида қувонч ёшлари ила дуога қўл очишди.
Кўнгли ўксик болажонларнинг шеърларини эшитиб, уларнинг оила аъзолари билан дилдан суҳбатлашиб қайтар эканмиз, Навоий бобомизнинг қуйидаги мисраларини ёдга олдик,
Kимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг