Ногиронлиги бор фуқарога сахийлик кўрсатилди

08.10.2020 20:10:26

 

Пастдарғом тумани “Тўқбой” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Камола Қўчқорова ногиронлиги сабабли Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгашининг “Адолат қабулхонаси”га ногиронлик аравачаси олиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Партия туман кенгаши қошида ташкил этилган “Адолат қабулхонаси” ҳамиша маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда ишлайди. Бу гал ҳам келган мурожаат депутатлар билан ўрганиб чиқилиб, туман Кенгаши депутатлигига “Адолат” СДПдан сайланган Шохруҳхон Холмаматов номидан “Соғлом авлод” хайрия жамғармаси туман бўлимига депутатлик сўрови билан чиқишга келишиб олдилар.

Депутатлик сўрови ижобий ечим топиб фуқаро К.Қучқаровага ногиронлик аравачаси бериладиган бўлди. Ушбу саховат ёрдамини уюштиришда ташаббус кўрсатган туман Кенгашининг депутати Шохруҳхон Холмаматов фуқаро Камола Қучқаровага ўз ҳисобидан спорт тренажёри ва ноутбук ҳам ҳадя этди. Албатта, эл ана шундай сахий инсонларни алқайди, ҳақларига дуода бўлишади, орамизда шундай инсонлар кўп бўлишини сўрайди.

 

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекитсон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+