Янгиликлар 3843
Номзод амалий иш кўрсатишни бошлаб юборди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 75-“Боёвут” сайлов округидан кўрсатилган номзод Иъномжон Қудратов ҳали депутатликка сайланмасдан туриб халқимиз манфаатлари учун хизмат қилишни бошлаб юборди. Хусусан, яқинда Боёвут туман аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида Хитой Халқ Республикасидан келтирилган, барча замонавий қулайликларга эга “Ютонг” автобуслари Гулистон-Боёвут йўналишида И.Қудратов ташаббуси билан қатнай бошлади. Бу яратилган шароитдан Боёвут туман аҳолиси беҳад қувонмоқда.
Ҳилола Абдураҳмонова, фуқаро:
-Боёвут билан Гулистон шаҳри оралиғи 45 км. чамаси масофани ташкил этади. Асосий бозор-ўчар қилиш учун, қолаверса, вилоят марказига иш юзасидан туманимиз аҳолиси жуда кўп қатнайди. Депутатликка номзод Инъомжон Қудратовнинг ёрдамлари туфайли бизнинг ҳудудга энг сўнгги русумдаги замонавий автобуслар келтирилди. Биз бундан жуда мамнунмиз. Уларнинг номзодини сайловда, албатта, қўллаб-қувватлаймиз.
Халқ ишончини қозонаётган бу каби номзодлар сайланишидан халқимиз тўлақонли манфаатдордир.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг