Янгиликлар 1655
Номзод депутатликка сайланди
2021 йил 25 апрелда бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги 36-Оққўрғон округ сайлов комиссиясининг баённомасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 22-ва 95-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига 36-Оққўрғон сайлов округига “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашидан номзоди кўрсатилган Усманова Дилбар Мирзахматовна 53,5 фоиз овоз олиб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига депутат этиб рўйхатга олинди.
Қайд этиш лозимки, “Адолат” социал-демокртик партиясидан депутатликка кўрсатилган Дилбар Усманова 11 280 та овоз, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан депутатликка кўрсатилган Махмуд Назаров 2 минг 166 та овоз, Халқ демократик партиясидан номзод – Акмалжон Умаралиев 3 минг 41та овоз, Экологик партиядан номзод – Зарнигор Сафарова 4 минг 327 та овозга эга бўлдилар.
Округ сайлов комиссияси вилоят Кенгашига бўшаб қолган ўринга депутатликка ўтказилган сайловни Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси моддаларига мувофиқ ҳақиқий деб топди.
“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши жамоаси депутатликка сайланган партия фаоли, “SHIRINA” хусусий корхонаси ҳамда Оққўрғон тумани “Тадбиркор аёллар уюшмаси” раҳбари, тадбиркор Д.Усмановани табриклаб, депутатлик фаолиятида куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар, энг муҳими элимизга садоқат билан хизмат қилишини тилаб қолади.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг