Янгиликлар 348
Номзодлар учун семинар-тренинг
Наманган давлат педагогика институтининг мажлислар залида 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайловини юқори савияда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон "Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши томонидан маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар учун семинар-тренинг ўтказилди.
Унда партиянинг вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, ҳудудий кенгаш раислари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодилар иштирок этдилар.
Семинар-тренингда партиянинг вилоят Кенгаши раиси Исроилжон Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Дилмурод Исмоилов, Наманган Давлат Университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Наримон Деҳқонов, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Муҳаммаджон Убайдуллаев, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Исматуллаев ва вилоят партия Кенгаши раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Муҳиддин Имомадиев маърузалари тингланди. Маърузаларда партиянинг сайловолди дастури мазмун-моҳияти, номзоднинг сайловолди дастури, тарғибот воситалари ва улардан самарали фойдаланиш усуллари, депутатликка номзодлар ва уларга қўйиладиган талаблар, сайловолди ташвиқоти шартлари, сайловчилар билан муносабатларда ахлоқ-одоб қоидалари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик каби қатор масалалар бўйича атрофлича тушунча бериб ўтилди.
Семинар-тренинг ниҳоясида иштирокчиларни қизиқтирган қатор саволларга жавоб қайтарилди.
"Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг