Янгиликлар 3971
Номзодлар учун ташкил этилган семинар ўз ишини бошлади
03.11.2019 12:11:15
Жорий йил 2 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг IХ Қурултойида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 70-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар маъқулланди. Номзодларга бўлажак сайловолар ҳамда сайлов қонунчилиги борасида тўлақонли маълумот бериш учун Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон” ижод уйида 3-5 ноябрь кунлари 3 кунлик семинар ташкил этилди. Бугун 9:00 да мазкур амалий ўқув семинари ўзи ишини бошлади.





Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг