Нотаниш вирусни биргалашиб енгамиз

23.06.2021 17:06:47

Иккинчи йилдирки, дунё халқларини коронавирус дея аталмиш касаллик ташвишга солмоқда. Унинг қурбони бўлган яқинларимиз ҳақида ўйлаганда, беихтиёр ўз саломатлигимизга эътибор қаратамиз. Давлатимиз томонидан касалликдан сақланиш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда.

Шунга қарамай айримлар билиб-билмай касалликка йўл очиб бераётганидан кўз юмиш қийин. Санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, ниқоб тақиш, қўл бериб кўришмаслик ҳақида такрор-такрор айтилмоқда. Бироқ бунга ҳамма ҳам амал қилмаётгани ачинарли. Ахир  бу билан нафақат ўзимизни, атрофимиздагиларни ҳам саломатлигини хавфга қўйяпмиз.

Нотаниш вирусдан қандай сақланиш ҳаммамизга боғлиқ. Яшаш хонадонимизда ва иш жойимизда оддий гигиена талабларига амал қилишлик, ниқоб тақиб юришлик ортиқча вақт ҳам, маблағ ҳам талаб қилмайди. Бунинг учун озгина эътибор бўлса етарли.

Сиз бунга қандай қарайсиз? Агар соғлом ҳаёт кечиришни истасангиз вирусга йўл берманг.

 

Фотимахон СИДДИҚОВА,

халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани кенгаши депутати

                                                       

   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+