Янгиликлар 994
Бор меҳримиз сенга болажон!
Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон "Адолат"СДП Самарканд вилоят Кенгаши томонидан йиллик режага асосан Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожизлар мактаб-интернатида вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, партия фаолларининг мактаб-интернат жамоаси билан учрашуви ташкил этилди.
Ташриф давомида депутатлар, партия фаоллари мактаб-интернатдаги ўқувчиларнинг ўқиш, спорт билан шуғулланиш ва яшаш учун шароитлари, синф хоналари, кутубхона, спорт зали ва майдончаларини зарурий ва замонавий китоблар, дарсликлар, ўқув қуроллари, анжомлар, инвентарь билан таъминлангани билан яқиндан танишдилар.
Пастдарғом тумани халқ депутатлари Кенгаши депутатлари Гулфинисо Кучкарова ва Феруз Тураевлар ҳам бошқа меҳмонлар қаторида мактаб-интернат тарбияланувчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг келажакдаги орзулари билан танишдилар, уларга ўзларинг самимий тилакларини билдириб, уларнинг шахмат-шашка беллашувларида ҳакамлик қилдилар.
Хонбуви ХАЙИТОВА,
“Адолат” СДП Пастдарғом тумани Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг