Янгиликлар 1942
Нукус шахрида “Адолатли қайнона” аниқланди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши ва Нукус шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан хамкорликта жорий йилнинг 24-июнь куни Нукус шахридаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловга Нукус шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан оилада энг намунали маънавий муҳитни шакллантира олган бой ҳаётий тажрибага эга бўлган адолатли қайноналар иштирок этишди. Кўрик-танлов учта шарт доирасида ўтказилиб иштирокчилар ҳакамлар томонидан адолатли баҳоланди. Якуний натижалари бўйича 1-ўринни «Жеке-терек» МФЙдан Абдимуратова Гулистан Баймуратовна эгаллаб, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Танлов якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан таёрланган диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Бахадыр ЖУЗБАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг