Нурафшонликлар “Адолат”ни танламоқда

17.02.2022 17:02:55

"Адолат" СДП Асака туман Кенгаши фаоллари  маҳаллаларда бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Тумандаги Нурафшон МФЙ ҳудудидаги хонадонларга кириб борган сафдошларимиз сиёсий партиялар ва уларни жамиятда тутган ўрни хақида сўз юритдилар.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш бош шиори бўлган “адолатчилар”нинг ғоялари кўпчиликда қизиқиш уйғотди. 10 нафар нурафшонликлар сафимизга қўшилди.  

Ҳумоюн Мирзаев, МФЙ фаоли:

-Сиёсий партияларнинг дастурлари билан танишиб чиқдим. Улар орасида менга “Адолат” СДПнинг ўз олдига қўйган мақсад ва ғоялари маъқул бўлди. Шу сабаб “адолатчилар” сафига қўшилдим.

“Адолат” СДП Андижон вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+