Нурлыбай Каипбергенов: “Шиддат билан ривожланаётган бугунги замон янги ислоҳотларни талаб этмоқда”

07.01.2021 18:01:36

- Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини қуришда маҳалла институтининг иштирокини кучайтириш, ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш ва ҳар бир фуқаронинг демократик, иқтисодий ислоҳотларга бўлган дахлдорлик ҳиссини уйғотишда ўрнини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Шиддат билан ривожланаётган бугунги замон, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида олдимизда турган кенг кўламли вазифалар, ўзини-ўзи бошқариш органи деб номланган маҳалла институти томонидан ҳам янгидан-янги вазифаларни тизимли амалга оширишни талаб этмоқда. Мана шулар ҳисобга олиниб, Муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатномасида маҳалланинг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини ошириш, ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисидаги масаланинг кўтарилиши қуйи поғонадан бошлаб ишлаш тизимини тўғри ташкил этишнинг амалий механизми бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг туманлар бюджетига қўшимча манбаларнинг камида 10 фоизини бевосита маҳалладаги муаммоларни ҳал этишга сарфлаш бўйича ишларнинг бошлаб юборилганлиги бу ваколатни янада кенгайтириб, туман бюджети харажатларининг 5 фоизини ҳам ана шундай мақсадларга йўналтириш бўйича янги тартиб жорий этилишини таъкидлаб ўтганлиги, маҳаллаларимиз ободлигига хизмат қиладиган эзгу ташаббусдир.  

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+