Нутқ она тилимиз тимсоли бўлди

30.09.2020 16:09:23

Давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси  етмиш бешинчи сессиясида биринчи марта ўзбек тилида нутқини фахр-ифтихор билан тингладик.

Бу воқеа нафақат ўзбекистонлик, балки дунё ҳамжамияти томонидан ҳам қўллаб-қувватлангани мамлакатимизда  олиб борилаётган  тўғри ва одилона сиёсати билан  БМТ ўзининг муносиб ўрнига эга эканини яна бир бора намоён этди.

Айниқса, мамлакатимиздаги янгиланиш, яшариш, олиб борилаётган улкан ислоҳотларнинг миллатимиз руҳи, ор-номуси,  маънавий қиёфаси, орзу-умидлари акс этган она тилимизда акс-садо бергани ҳар бир юртдошимизнинг қалбини қувончга, ғурурга  тўлдирди.

Коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда содир бўлган  оғир вазиятларда ҳам давлатимиз раҳбари раҳнамолигида саховатпеша халқимиз  билан бир ёқадан бош чиқариб,  олиб борилган  одилона сиёсатнинг маҳсули  Президентимизнинг Олий минбардаги нутқида ўз ифодасини топди. Бу эса ўз навбатида  ҳар биримизнинг зиммамизга  улкан масъулият юклади. Янада кучлироқ  меҳнат қилишга,  ҳар бир дақиқамизни мамлакатимиз равнақи йўлидаги машаққатли, аммо шарафли  ишларга сафарбар қилишга белни маҳкам боғладик.

Давлатимиз раҳбари 2019 йил декабрь ойида парламентга ўтказилган сайловларда сиёсий партияларнинг ҳам фаоллиги ошганини эътироф этиб ўтдилар. Бу ишонч ҳар бир партиямиз  фаолига  куч  бағишлади.

Қувонарлиси, нутқда илгари сурилган ютуқлар негизида партиямизнинг сайловолди дастурида  қабул қилинган устивор ғоялар билан уйғунлашиб бу борада олиб борилган ислоҳотларда партиядошларимизнинг муносиб ўрни борлигини дилдан ҳис этдик ва ташаббускорлик  бош мақсадимизга айланиши керак эканини яна бир бор дилдан  англадик.

Мухтасар айтганда, давлатимиз раҳбарининг  олий минбардаги  она тилимизда сўзлаган нутқи дунё ҳамжамияти билан бир қаторда мамлакатимизда оғир ва синовли кунларда мамлакатимиз хавфсизлиги  ва барқарор тараққиёти йўлида  дастуриламал вазифасини ўташига ишонамиз.

                                                                                                                   Тохир ПАЛВАНОВ,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+