ОАВ билан ҳамкорлик партия фаолиятини жонлантиради

14.05.2024 10:05:35

Сиёсий партия фаолиятини жонлантириш, ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик катта аҳамиятга эга. Жамоатчилик орасига чуқур кириб бориш ва электорат билан ишлашнинг энг қулай йўли ҳам ОАВ демакдир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати ташаббуси билан «Сиёсий партия ва ОАВ: ҳамкорлик, тарғибот ва таклиф» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия етакчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида бугун жамият ривожида ОАВнинг тутган ўрни, чинакам халқ минбарига айлангани ва фуқаролар ўз фикрларини эркин билдиришлари учун кенг имкониятлар яратилгани тўғрисида сўз борди. Жамоатчилик билан ишлашда ОАВдан самарали фойдаланиш ва бу борадаги тажрибалар партия етакчилари ва журналистлар томонидан кўрсатиб ўтилди.

Таъкидланганидек, сиёсий партиялар фаолиятида тарғибот-ташвиқот алоҳида аҳамиятга эга. Тўғри ва самарали ташкил этилган тарғибот фаолияти партиянинг танилувчанлигини оширади ва ғалабасини таъминлайди. Партия фаоллари биргина сиёсий жараёнлар вақтида эмас, ҳамма вақт ОАВ ходимлари билан биргаликда ишлаши мақсадга мувофиқ. Партиянинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, сайловолди дастури билан жамоатчиликни доим таништириб бориш лозим. Бу ўз ўзидан фуқароларни партияга бўлган қизиқишини оширади. Қолаверса, партия фаолларининг ОАВдаги чиқишлари фуқароларнинг сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Малоҳатхон Мусаева, Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Сайловчиларнинг сиёсий партияларга бўлган ишончи ва эътибори йиллар давомида шаклланади. Бу йўлда биргина партиявий тадбирлар етарли эмас. Кўпчиликни партия фаолияти билан таништириш учун телевидение, радио, газета ва бугун ҳаётимизга кенг кириб келган ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш лозим. Шундан келиб чиқиб, биз маҳаллий ОАВлар билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Ҳар бир партия фаоли олдига матбуотда ўз фаолияти бўйича чиқишлар қилиб бориш вазифаси қўйилган. Бу навбатдаги сайловлар олдида янада кучайтирилмоқда.

Тадбир савол-жавоб ва таклифларга бой тарзда ўтди.



«Адолат» СДП
Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+