Янгиликлар 1931
“Обод маҳалла” дастури доирасида қилинаётган ишлар депутатлар томонидан ўрганилди
Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида иқтисодий ҳамда ижтимоий соҳаларда стратегик ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида маҳаллалар ва қишлоқлар янгича қиёфага эга бўлмоқда. Фуқароларнинг фаровон ҳаёти учун етарли шароитлар муҳайё этилмоқда. Албатта, бу ишлар аҳолининг турмуш даражаси яхшиланишига хизмат қилмоқда.
Олтиариқ туманинг “Жонибек” маҳалласида турли миллат вакиллари истиқомат қиладилар. Бу ҳудуд “Обод маҳалла” дустурига киритилган бўлиб, жадал суръатларда ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудда 364 та хонадонда 2065 нафар фуқаролар истиқомат қилади. Маҳаллаларда айни пайтда қурилиш, реконструкция ва ободонлаштириш ишлар амалга оширилмоқда. Ички йўллар тартибга келтирилмоқда, тоза ичимлик суви тармоғи тортилмоқда. Эскирган электр тармоқларининг симёғочлари янгиларига алмаштирилмоқда.
Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутатлари – Ўткир Отабоев, Азамат Абдураҳмоновлар дастур доирасида олиб борилаётган ишларни ўргандилар. Фуқаролар билан мулоқотда уларни аҳолининг ўзгаришларга нисбатан муносабати, розилиги, кўтаринки кайфиятда эканлиги қувонтирди. “Фуқаробай” ишлаш тизими орқали аниқланган масалалар қайд этиб олинди. Жумладан, Меҳнатобод кўчаси 97-уйда яшовчи Камолиддин Раҳимовнинг онаси ётоқчин касаллиги билан оғриган. Депутатнинг мурожаати асосида онахон туман тез тиббий бўлимининг тиббий бригадаси томонидан текширувдан ўтказилди ва зарур муолажалар тавсия этилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг