Обод Ватанда – инсон азиз!

31.08.2022 15:08:47

Кўнгил кимни севса, у кўзда турар,

Неча боқмасин кўз, яна орзулар.

Дил орзу-тилаги нима бўлса гар

Оғизга сўзга очгач у тилга чиқар.

Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билик. Бежизга сўзимни буюк алломамиз Юсуф Хос Ҳожиб битиклари билан бошламадим. Энг азиз ва энг буюк байрам – халқимиз асрлар давомида орзиқиб, интилиб кутган, ҳаётимизнинг маъно – мазмуни, онгу шууримизни тубдан ўзгартирган Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини нишонлаш арафасида турар эканмиз, шу лаҳзада юртимга, Ватанимга бўлган меҳрим қалбимда завқу-шавқ билан туғён урмоқда. Оллоҳнинг назари тушган шу юртда туғилишни, шу юртда яшашни ва шу юрт учун жонини фидо қилишни ўзи бир бахтдир. Теварак – атрофга назар соларкансан киши юртимизнинг тинчлиги, осмонимизни мусаффолигига кўз тегмасин деб қўясан. Яқинда давлат раҳбаримизни бир қатор тадбиркорлар билан ўтказган давра суҳбатларида у кишига берилган саволларга қисқа ва лўнда қилиб “Ватанни севиш керак” деган жавоблари барчамизни қалбимиздан жой олди. Биз ҳам Ватанни севдик! Болалигимда онамни тандирдан янги узилган кулчани сувга ботириб узатганларида севдик, Отамни қизимни этикчасидан сув ўтиб кетмасин деб мактабга кўтариб олиб борганларида севдик, мактабдаги байрам тадбирларида қўшиқ куйлаб рақс тушганларимизда севдик, Олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинганда севдик..... Азиз Ватандошим сизларни Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий қутлайман! Мустақил Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, боғларида гуллар яшнасин. Ватан равнақи учун қилаётган хизматларингизда омад ёр бўлсин! Байрам муборак!

Очилова Шахноза

Мафкуравий ишлар бошқармаси

бўлим бошлиғи                  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+