Ободонлаштириш бўлими ходимлари учун навбатдаги акция

16.03.2021 19:03:41

Давлатимиз томонидан миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, қабристонларни, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча “Адолат” социал-демократик партияси халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари  ташаббуси билан “Вохид Хайдаров” МФЙ билан ҳамкорликда партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида навбатдаги “Иссиқ овқат” акцияси ўтказилди.  Шаҳардаги Троицк қўрғонида меҳнат қилиб, юртимиз тозалигига ҳисса қўшаётган Ободонлаштириш бўлими ходимларига тушлик дастурхони ёзилди. Унда 100 нафарга яқин ишчиларга ош тарқатилди

– Тозалик – саломатлик гарови. Хонадонимиз, уйимиз, кўчамиз ва маҳалламизнинг озодалиги учун барчамиз бирдек масъулмиз, – дейди  “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши  депутати Равшан Дастиров. – Шаҳримиз кўчаларини озодалиги ва ободонлигига атроф-муҳитни сарамжон саришталигини таъминлаш йўлида эрта-ю кеч меҳнат қилиб келаётган соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш партия фаоллари доимий эътиборида.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+