Янгиликлар 3615
Очиқлик ва рақобат Сайлов кодекси асосида амалга оширилади
3 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистоннинг янгиланган сайлов қонунчилиги — демократик сайловлар ўтказишнинг асоси” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан вакиллар иштирок этди.

Мазкур конференция халқаро ва хорижий экспертлар иштирокида янгиланган сайлов қонунчилиги асосида сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ўтказилди. Тадбирда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Халқаро анжуман ўз ишини икки йўналишда давом эттирди. Биринчи йўналиш мавзуси “Сайлов кодекси – партиялараро рақобатни таъминлашнинг кафолати” деб белгиланган. Унда янгиланган сайлов қонунчилиги талаблари асосида партияларнинг сайловлардаги иштироки ва партиялараро рақобат масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Иккинчи йўналиш “Сайлов кодекси – сайлов очиқлигини таъминлашнинг кафолати” мавзуига бағишланди. Унда сайловлар жараёнларини ёритишда ОАВнинг иштироки ҳамда мазкур жараёнларни ёритишда сайлов ва ахборот қонунчилиги талабларига риоя қилиш масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир сўнгида сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ таклифлар таҳлил этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг