Огоҳлик ва ҳушёрлик – давр талаби

24.02.2022 15:02:19

Ўзбекистон ”Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов ташаббуси билан вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, “Контехназорат” корхонаси вакиллари, шунингдек, вилоят Транспорт бошқармаси ходимлари иштирокида  Ромитан тумани “Иброҳимбек транс” МЧЖда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов аввало Президент Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 11 февраль куни бўлиб ўтган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан ўзгартиришга қаратилган видеоселектор йиғилишида қайд этилган муҳим, кечиктириб бўлмас вазифалар хусусида тўхталиб ўтди. Қайд этилганидек, транспорт ҳодисаларининг кўпига ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги, йўл ҳаракати қоидаларини қасддан менсимаслиги ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги сабаб бўлаётганлиги таъкидланди.

бухоро24

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати А,Аҳмедов ўз сўзида автотранспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларидан яна бири, автомобилларга ўрнатилган газ баллонларини ишончлилигини даврий синовдан ўтказиш ишлари транспорт эгалари томонидан муддатида амалга оширилмаслиги, эскирган газ баллонларидан фойдаланиш оқибатида юзага келаётганлиги ҳақида фикр юритди. Бунинг натижасида инсонлар ҳаётида кўпинча ўлим билан тугайдиган бахтсиз ҳодисалар келиб чиқаётганлигига, шунингдек, бу каби кўнгилсизликлар автомобилларга газ баллонларини ўрнатишда белгиланган талаб ва тартибларни бузиш ҳолатлари оқибатида ҳам келиб чиқишига алоҳида тўхталди.

Тадбирда сўз олган вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакили ўз сўзида автотранспорт билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлаётган ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан фикр юритди. Йўл ҳаракатида автотранспорт ҳайдовчилари ва пиёдаларни ҳушёрликка, огоҳликка даъват этилди. Автотранспортга ўрнатилган газ баллонини сифатли эканлигига ишонч ҳосил қилиш, ундан фойдаланганда эса белгиланган тартиб ва қоидаларга амал қилиб, доимий кўрикдан ўтказиб турилган ҳолда бошқарилса, кўнгилсиз ҳодисалар юз бермаслиги хусусида таъкидланди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, огоҳлик ва ҳушёрлик бугуннинг талаби. Ҳар бир автомобилни бошқарувчи шахс аввало ўз хавфсизлиги учун жавобгарлигини ҳамда атрофдагилар хавфсизлиги учун ҳам масъуллигини унутмаслиги лозим.

Тадбир якунида йиғилганлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар ва ўзлари учун тегишли хулосалар чиқардилар.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+