Оилалар мустаҳкамлиги-жамият тараққиёти гарови

31.05.2022 16:05:15

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шеробод туман Кенгаши ҳамда “Аёллар қаноти” Кенгаши, туман Адлия бўлими ҳамда  оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш  туман бўлими мутахассис ходимлари иштирокида Шеробод тумани Ахборот ресурс марказида “Оилалар мустаҳкамлиги - жамият тараққиёти гарови” мавзусида  давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши ва туман «Аёллар қаноти” Кенгаши вакиллари, туман Адлия бўлими ходимлари, депутатлар ҳамда Ахборот ресурс маркази ходимлари иштирок этишди.

      Тадбирда сўзга чиққанлар хотин-қизлар ўртасида оилага бўлган муносабатни шакллантириш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини бартараф этиш юзасидан фаол жамоатчилик назоратини ташкил этиш, хотин-қизларнинг маънавий дунёсини бойитиш, замонавий аёл тафаккурини шакллантириш, қишлоқларда яшаётган ёш қизларни спортга қизиқтирш, кенгроқ жалб этиш, аёл мураббийлар тайёрлаш ишларини рағбатлантириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлигини тиклаш учун тиббий ёрдамлар кўрсатиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратиш лозимлигини таъкидладилар.

         Мавзулар юзасидан баҳс мунозараларда жойларда аёллар фаоллигини оширишга хизмат қилиши мумкин бўлган таклифлар баён қилинди. Шу билан бир қаторда ҳудудларда хотин-қизларнинг фаолиятини қўллаб қувватлашнинг аҳволи чуқур таҳлил қилинди. Айниқса вилоятнинг ҳар бир олий ўқув юртларида, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларда никоҳдан ўтувчи шахсларни мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш йўли билан соғлом оила қуриш, туғруқ орасидаги муддатни узайтириш, соғлом фарзандлар кўриш учун мақбул ёшга риоя этиш, номақбул ҳомиладорлик ва қариндошлик никоҳи профилактикасини шакллантириш, шунингдек ушбу масалаларни ҳал қилишга қаратилган веб-сайт яратиб, уларда депутатлар, тиббиёт соҳасининг малакали мутахассислари, психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари ва маслаҳатчилари иштирокида мулоқотлар ташкил этиш энг мақбул йўл эканлиги қайд этилди.

            Муслима Жўраева, партия Шеробод туман “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси:

  • Оилалар барқарорлиги ўз навбатида юрт равнақи, турмуш тўкинлиги, бир сўз билан айтганда истиқлолимизнинг нурли истиқболларига етаклайди. Ўзбекистон давлати ва ҳукуматининг бу соҳадаги эзгу тадбир ва қадамлари замирида ана шу эзгу орзу-ниятларнинг таг-заминли мазмун-моҳияти, кўтаринки руҳи мужассам. Унда юртимиз фуқароларининг бахт-иқболи, тўкин турмуши учун қилинаётган ғамхўрликларнинг ажойиб намунасини кўрасиз. Ҳимматга ҳиммат билан жавоб бермоқ даркор. Кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳаммани ва ҳар биримизни юрт келажаги, фарзандларимиз камоли, турмушимиз ободлиги учун шижоат ва фидоийлик майдонига чорламоғи зарур.

        Тадбирда маърузалар юзасидан тадбир иштирокчилари ўз фикр мулоҳазаларини ва таклифларини билдиришди. Тадбир иштирокчилар ўртасида қизғин савол-жавоблар ҳамда баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилди.

Дилафрўз Раҳматова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+