Янгиликлар 1268
Оилавий поликлиникада нима камчилик?
Бугун аҳолининг тиббий маданиятини ошириш баробарида соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини олиб киришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу ўз ўзидан тиббий хизмат сифатини оширишга олиб келади. "Адолат" СДП Андижон туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги Куйганёр оилавий поликлиникасида ташкил этилган давра суҳбатида айни шу хусусида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, тизимда катта ўзгаришлар кузатиляпти. Соҳа ходимларининг малакасини ошириш, замонавий тиббиёт асосида иш юритиш ва фуқароларга яшаш ҳудудининг ўзида барча турдаги тиббий хизматни йўлга қўйиш талаб этиляпти. Бу борада тиббиётда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Хуршида Жаҳонова, Куйганёр оилавий поликлиникаси ҳамшираси:
-Зиммамизга юклатилган вазифа масъулиятимизни янада оширмоқда. Замонавий тиббий асбоблар билан ишлашни ўрганяпмиз. Бироқ бундай анжомлар етарли деб айта олмаймиз.
Тадбир иштирокчилари оилавий поликлиникада физиотерапия бўлимларини ташкил этиш, патронаж ҳамшираларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш таклифини билдирдилар. Қуйи тизимдаги бундай камчиликлар бартараф этилиши шарт.
Муроджон Қодиров,
“Адолат” СДП Андижон туман кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг