Оилавий шифокорингизни танийсизми?

29.06.2021 18:06:58

Андижон давлат тиббиёт институтининг профессор-ўқитувчилари орасида Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари кўпчиликни ташкил этади.  Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида янги ташаббуслар билан чиқаётган сафдошларимиз йилнинг ўтган даврида 18 минг нафардан ортиқ фуқароларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдилар. Навбатдаги тадбир Пахтаобод туманидаги 54-оилавий шифохона пунктида бўлди. Ташкил этилган тиббий кўрикда бу гал болаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу куни 264 нафар пахтаободлик болажонларнинг саломатлиги ўрганилди. Касаллик  аниқланганларни соғломлаштириш ишлари бошланди. Хонадонларга оилавий шифокорлар билан кириб борган профессор-ўқитувчилар оила шифокори билан яқин муносабатда бўлиш хусусида тушунча бердилар. Оилавий шифокорингизни танийсизми, дея берилган саволга айримлар аниқ жавоб бера олмади. Бу шифокорларни хонадонларга  кўпроқ кириб бориши ва фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш  зарурлигини кўрсатди.

 

Иқболой ОТАХОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пахтаобод

туман кенгаши раиси  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+