Янгиликлар 1125
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Пешку тумани ёшлари билан учрашди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев Пешку тумани «Ибн Сино» МФЙ ёшлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда депутат Т.Чориев аввало ёшларни қутлуғ сана мамлакатимизда «Ёшлар куни» муносабати билан самимий табриклаб, ёшларимизга яратилган имкониятлар хусусида сўз юритди. Сўнгра, депутат Т.Чориев «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига ёшларнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган тадбир билан давом эттирди.
Шунингдек, бўлиб ўтган тадбирда депутат томонидан маҳалла ёшларига «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидаги ҳар бир боб ва моддага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунтириш бериб ўтилди.
Йиғилишда ёшлар томонидан Конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар айтилиб муҳокама қилинди.
Тадбирда ёшлар томонидан йўлланган саволларга депутат Т.Чориев томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.
Исмоил БОЗОРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси
Фикрингизни қолдиринг