Олима аёллар Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида

28.07.2022 17:07:39

"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши томонидан “Конституциявий ислоҳотларда олима аёлларнинг ўрни” мавзусида конференция ўтказилди.  Онлайн тартибда ўтган мазкур тадбирда андижонлик олима аёллар, партиянинг Андижон вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” Кенгаши аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.

Дастлаб кун тартибидаги асосий масала-Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий  қонун лойиҳаси муҳокамасида хотин-қизларнинг иштироки ҳақида сўз юритилди. Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар ҳамда мамлакатимиздаги сиёсий ислоҳотларда  аёлларнинг фаоллигини янада ошириш, конституциявий ислоҳотларда олима аёлларнинг иштирокини таъминлаш борасида “адолатчилар”нинг фикрлари эшитилди.

Дилфуза Аҳмедова, халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати:

-Бугун кенг жамоатчилик муҳокамасида турган Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасида андижонлик “адолатчи” хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Бугунги тадбирда сафимиздаги олима аёлларнинг фикрлари эшитилди. Бош Қонунимизга киритилаётган ҳар бир ўзгартириш ва қўшимчалар жамоатчилик эътиборида. Бундай муҳокамалар Конституциямизни янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилади. 

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+