Янгиликлар 3930
Олотлик тиббиётчиларнинг таклифлари ўрганилди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Олот туман Кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасида партиянинг сайловолди дастури лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди. Кириш сўзи билан партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов очиб берди.
Тадбирда вилоят Кенгаши ва туман Кенгаши ходимлари, фаоллар, депутатлар ҳамда тиббиётчилар иштирок этишди. Тадбир давомида сайловолди дастур лойиҳасининг муҳокамаси тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, унинг мазмун-моҳияти, ҳар бир соҳа ривожи учун эътиборга олиниши керак бўлган аниқ вазифалар қайд этилганлиги таъкидланди.
Дастур лойиҳасининг мазмуни билан танишган тиббиёт ходимлари ўзларининг таклиф ва тавсияларини бериб ўтишди. Жумладан,
- Тиббиёт ходимлари учун кам фоизли, имтиёзли кредитлар ажратиб бериш;
- Тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий мақомини кучайтириш;
- Тиббиёт муассасалари учун яратилган шароитларга қўшимча равишда тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш;
- Тиббиёт ходимларининг тиббий кўрикдан бепул ўтишини таъминлаш;
- Тиббиёт ходимларини тиббий анжомлар (тиббиёт халатлари) билан бепул таъминлаш масалалари алоҳида эътиборга олинди.
Тадбир сўнгида барча фикрлар, таклифлар қўллаб-қувватланди. Сайловолди дастур моҳиятида эътиборга олиниши таъкидланди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг