Олтинкўллик бир гурух ёшлар “Адолат”ни танлади

19.04.2022 14:04:35

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Олтинкўл туманида  “Бир мақсад йўлида бирлашайлик!”  шиори остида акция ўтказилди. Партия фаоллари меҳнат жамоаларида бўлиб, партиянинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва ғояларини жамоатчилик орасида тарғиб қилдилар. Кучли фуқаролик жамиятини яратиш йўлидаги ислоҳотларни амалга оширишда иштирок этиш истагидаги ҳар бир фуқаро партия сафида бўлиши мақсадга мувофиқ эканлиги тушунтирилди.

Тадбиркор сафдошимиз Усмонжон Мамажонов раҳбарлигидаги “Мубина Гранд текстилъ” масъулияти чекланган жамиятида ишловчи ёшлар билан ўтказилган давра суҳбати қизғин кечди. Давлатимизнинг бугунги сиёсати, қонунчилигимиздаги ўзгаришлар ва сиёсий партиялар фаолияти  бўйича тушунча берилди. Бу борада иштирокчилар ўзларини  қизиқтирган саволларига жавоб топдилар.

олтинкўл2

Умида  Мадумарова:

-Очиғи қайсидир партия аъзоси бўлиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандим. Сайлов ёшига ҳам етдим. Энди партия сафига киришим керак. Бугунги давра суҳбатидан сўнг мен “Адолат” СДПни танладим. Чунки номига мос партия деб билдим. Айниқса ёшлар сиёсати борасида ўз олдига қўйган вазифаларини қўллаб-қувватлайман.

Яна 5 нафар мазкур корхонада ишловчи ёшлар ҳам сафимизга қўшилди.

Малохатхон Мусаева,

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+