Янгиликлар 1277
Олтиной Мамирова: “Аёлларнинг орзу-армонлари рўёбга чиқиши ойдинлашди”
- Мурожаатномада хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларга янги имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида, ҳаётни ва аёллар муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор опа-сингилларимиздан иборат Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этиш бўйича ҳам таклиф билдирилди. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўзининг Сайловолди дастурида аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш, бу борада қилинадиган аниқ мақсадларини белгилаб олган. Бугунги мурожаатномада айнан партия Сайловолди дастурида илгари сурилган шундай ғояларнинг акс этиши партиямизнинг тўғри йўлдан кетаётганлигининг яна бир исботи бўлди. Юртбошимиз томонидан илгари сурилган далзарб масалаларга сиёсий партия вакиллари ҳам алоҳида эътибор қаратиб, ҳудудий Кенгашларимизнинг “Ёш адолатчилар” қаноти ва “Аёллар қаноти” Кенгашлари билан аҳоли орасига чиқиб, юзма-юз мулоқотлар ташкил этишимиз лозим. Жамиятимизда аёллар мавқеини ошириш, уларнинг муаммоларини ечиш баробарида, "Аёллар дафтари"нинг ташкил этилиши, бу хайрли қадамнинг дастлабкилари бўлди. Республикамизда яшаётган 17 миллион аёлнинг орзу-армонлари янада рўёбга чиқиши ойдинлашди. Айниқса, хотин-қизларни бизнес юритишга ўргатиш, уларнинг фаолиятини молиялаштириш, имтиёзли кредитлар олишига ёрдамлашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг