Янгиликлар 639
Оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув
Ахборотдаги тезкорлик, таҳлиллардаги холислик, чуқур мушоҳада буларнинг барчасида сўз юки, масъулият мужассам. Ҳар куни мана шундай шарафли вазифани бажариб келаётган соҳа ходимлари борки, уларсиз жамиятни тасаввур қилиш қийин. Шубҳасиз бу оммавий ахборот воситалари ходимларидир!
Ўзбекистонда ҳар йили 27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади. Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида ҳам байрам муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибой Қаипбергенов сўзга чиқиб, Республикада фаолият олиб бораётган бир қатор ОАВ ходимларини байрам билан табриклади. Юқори салоҳиятли ва профессионал маҳорати билан партиямиз фаолиятини холис ва ҳаққоний ёритиб, унинг аҳоли орасида танилувчанлигини ва нуфузини ошириб, ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда фидокорона меҳнат қилаётган бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари фаолияти алоҳида эътироф этилди ва партия томонидан м билдирилиб, байрам совғалари топширилди.
̶ Юртимизда миллий матбуотни ривожлантириш, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари мустақиллигига эришиш ёлида амалга оширилаётган ишлар соҳа ривожини янги босқичга кўтарди. Қалам аҳлига бўлган ҳурмат ва эътибор юксалди. Бундан руҳланган биз каби соҳа ходимлари янада шижоат билан фаолият юритамиз — деди «Қарақалпақстан хабар агентлиги» мухбири Гулнара Турдишова, - Ҳар қандай шароитда ҳам халқимизни янгиликлардан, юртимиз ҳаёти ва жаҳонда содир бўлаётган воқеликлардан хабардор қилишда жонбозлик кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг