Янгиликлар 1239
ОМҚП депутати Хонқада барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди
Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев хонқалик сайловчилари билан учрашувлари ташкил этилмоқда.
Учрашувлар даставвалида, депутат туман ҳокимлиги мажлислар залида ҳоким ва ҳоким ёрдамчилари билан учрашди. Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Қарор ва Фармонлар билан таништириб ижроси бўйича туманда олиб борилаётган ислоҳотлар ва қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан сўз юритди. Шунингдек, туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг самарадорлиги хусусида бир қатор намунавий мисоллар билан эътироф этиб ўтди.
Шундан сўнг, депутат “ Знахос “ маҳалласи аҳолиси билан учрашди. МФЙ биносини эскирганлигини, фаолият олиб боришда бир қатор муаммо ва камчиликлар тўсиқ бўлаётгани ҳамда, бинонинг теварак- атрофлари ёғингарчиликли кунларда маҳаллага келувчи аҳоли, айниқса кекса нуронийлар учун қийинчиликлар туғдираётгани тўғрисида баён этишди.
Депутат М.Қурбонбоев бу масала юзасидан ҳамроҳлик қилаётган туман Молия бўлими раҳбари билан маслаҳатлашиб ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижага кўра, бу масала тез кунда ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Шунингдек, “Знахос” маҳалласида жойлашган “Бобо Хўжа бобо ” масжидига борадиган йўлнинг аҳволи талаб доирасида эмаслиги ҳамда, тунги чироқларнинг мавжуд эмаслиги боис бахтсиз ходисалар содир бўлаётгани аниқланди. Депутатнинг жойнинг ўзида республика миқёсидаги тегишли ташкилот вакилларига муаммо юзасидан қилган мурожаати эътиборга олинди. Тез орада ички йўллар асфалтлаштирилиб, тунги чироқлар ўрнатиладиган бўлди.
Шундан сўнг депутат Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон массивларини ва ҳудудларнинг ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-32 сонли фармони ижросини таъминлаш бўйича Хоразм вилояти Хонқа тумани ”Намуна” қишлоғи “Ёш куч” маҳалласида янгидан ташкил қилинаётган “Янги Ўзбекистон” массивида янгидан қурилаёган 5 қаватли турар жойлар билан танишди. Қурилишни умумий майдони 10 гектар бўлиб, 2022 йилда тадбиркорлар томонидан қуриладиган 5 қаватли 20 хонадонли турар жой бинолари, 2022 йилда тадбиркорлар томонидан қуриладиган 5 қаватли 40 хонадонли турар жой бинолари ҳамда 2025 йил давомида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари режаси юзасидан тизимли ишлаб чиқилган дастур билан танишди. Массив дастурига асосан, жорий йилда 280 та уй-жой ва хонадонлар қурилиб фойдаланишга топширилиши белгиланган.
Шундан сўнг депутатнинг ташрифи 2022 йил инвестиция дастури асосида “эҳтиром” маҳалласида жойлашган 120 та ўринга мўлжалланган 27- МТМ ни қурилиши билан давом этди. Бино қурилишини олиб бораётган “Хонқа тараққиёт қурилиши” Х.К раҳбариятини билдиришича, муассаса жорий йилнинг 1 август куни фойдаланишга топширилади.
Шундан сўнг фаоллар “Катта куч” маҳалласида 100 баҳорни қаршилаб, умргузаронлик қилаётган Ражабиби она Жуманиёзованинг ҳолидан хабар олиш учун унинг хонадонига ташриф буюришди. У билан дилдан суҳбат қуришди, муаммо ва камчиликлари билан ўртоқлашишди. Онахоннинг оила –аъзолари билан суҳбатлашганда онахонга дори-дармонларини сотиб олишда бир оз қийинчиликларга дуч келинаётгани тўғрисида баён этишди.
Депутат М.Қурбонбоев жойнинг ўзида туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори билан боғланиб, мазкур масала юзасидан мурожаат этди. Онахонни уйида тиббий кўрик ташкил этилиб, бепул дори воситалари бериладиган ва мунтазам шифокорлар назоратида бўлиши билдирилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар раиси билан бу масала хусусида суҳбатлашилганда хонадонни “Темир дафтар” га киритиш ҳамда моддий ёрдам бериш масаласи муҳокама этилди. Ўрганиб чиқилиб мурожаат тегишлича ўз ечимини топадиган бўлди.
Шунингдек, “Ёш куч” маҳалла фуқаролар йиғинида раис сифатида янги фаолиятини бошлаган Шуҳрат Матяқубов билан суҳбатлашилганда маҳаллада боғча мавжуд эмаслигини ҳамда, болалар майдончасига зарурият борлиги тўғрисида билдирди. Депутат мурожаатларни эътибордан четда қолдирмади. Тегишли ташкилот вакиллари билан келишиб, масалага ойдинлик киритишни айтди.
Бир сўз билан айтганда, депутат Мақсуд Қурбонбоевнинг сайловчилари билан учрашувлари давомида аниқланиб ва тезкор ижобий ҳал этилган ҳар бир муаммонинг негизида инсон қадр ва қимматини асраш, яхши ва сифатли яшаш тарзини шакллантириш орқали мамлакатимиз тараққиётини ривожлантириш учун қўшилаётган муносиб ҳисса экани билан аҳамиятлидир.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг