Янгиликлар 894
Она тилидан
Кўчада шўх-шодон фарзандларини етаклаб юрган ота-оналарни кўрсам ҳавасим келади. Қани эди мен ҳам дейман...жимитдеккина жони билан оғир хасталик билан мардона курашаётган дилбандимга боқиб. Осмон йироқ, ер қаттиқ деганлари ҳудди бизники каби қисмат эгаларига айтилгандек. Фарзандим мана икки йилдирки оққон хасталиги билан курашиб келади. Дард мурғак танасига азоб бераётган бўлса ҳам, унинг ҳаётга, яшашга бўлган чанқоқлигини кўриб қалбимдаги хасратлар бир қадар аригандек бўлади.
Болам яшашни истайди.Унинг бу истагини амалга ошириш учун боримизни беришга тайёрмиз. Бироқ бизнинг бу синовли йўлда ёлғиз курашашишга кучимиз етмайди. Бизга айни дамда меҳр-саховатли инсонларнинг ёрдами ниҳоятда зарур.
Келинг!!! Кўмак беринг!!!
Сизнинг саховат йўлида берган бир томчи қонингиз ҳам, бизга бир олам умид бахшида этади.
Фикрингизни қолдиринг