Янгиликлар 2443
Она тилимиз тараннум этилди
Ушбу ҳафтада Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали билан ҳамкорликда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир онлайн видеоконференция тарзида ташкил этилди. Видеоконференцияда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва шаҳар, туман Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, Навоий давлат кончилик институти профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Мазкур онлайн тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев, Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали директори Ф.Худойбердиев, Кенгаш матбуот котиби А.Пахратдинов ва институти профессор ўқитувчилари сўзга чиқдилар.
Тадбирда сўз олганлар ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш каби масалаларга аҳамият қаратди.
Тадбир якунида талаба-ёшлар томонидан ўзбек тилига бағишланган шеър, рубоий, ғазаллар айтилди ҳамда куй-қўшиқлар ижро этилди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг