Янгиликлар 720
Онкологик касалликларнинг профилактикаси олиб борилмоқда
Кегейли туман тиббиёт бирлашмасида партиямизнинг туман Кенгаши раиси томонидан «Аҳоли орасида онкологик касалликларнинг профилактикасини олиб бориш» мавзусида тиббиёт ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Азима Камалова ходимларга онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш, онкологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг илғор усуллари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Барчамизга маълумки, онкологик касалликлар ҳеч қандай симптомларсиз, бирорта белгиларсиз вужудга келади. Оқибатда уларни аниқлаш имкони жуда қийинлашади. Касаллик қанча кеч аниқланса, касаллик даражаларига қараб уларни даволаш имконияти ҳам анча пасаяди. Онкологик касалликлар қанча тез ташхис қўйилиб, эрта аниқланса уларга қарши курашиш шунча осонлашади.
Бугунги кунда дунёда кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда бачадон бўйни ва бачадон танаси раки жудаям кўп учрайди. Кўп ҳолларда аёллар кечикиб мурожаат қилишади. Бунинг сабаби ҳам бор. Касаллик белгиларсиз ривожланади.
Бир йилда бир марта марта аёлларни гинеколог кўрикдан, текширишдан ўтиш касалликни эрта аниқлашда ёрдам беради. Бу текширувларнинг самарали жиҳати шундаки, ҳужайралардаги энг кичик ўзгаришларгача олдиндан аниқлаб, вақтлироқ муолажаларни олиб бориш орқали аёлларда ҳеч қандай асоратлар қолдирмасдан, бу касалликни қайталанишининг олдини олиш имконини беради.
̶ Ўзбекистонда онкологик касалликларни олдини олиш бўйича катта дастурлар амалга оширилмоқда. Касалликни эрта аниқлаш учун аёллардан бир йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтиб, ўзларининг соғлиқларига бефарқ бўлмасликларини илтимос қилардик,- дейди шифокор А.Камалова ̶ Чунки онкологик касалликларни даволаш жуда қийин ҳамда катта маблағ талаб қилинади. Шунингдек, самара олиш узоққа чўзилиб, оқибатда аянчли ҳолатларга олиб келиши мумкин.
«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг