Янгиликлар 1566
Онкологик ёрдамни такомиллаштириш – партия нигоҳида
Тошкент вилояти онкология диспансерида “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ижросини таъминлашга бағишланган ўрганиш ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, партия фаоллари ва тиббиёт йўналишидаги экспертлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Аввало ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари У.Ю.Собиров раҳбарлигидаги соҳа мутасаддилари ва мутахассислари билан учрашди. Учрашувда олиб борилаётган ислоҳотлар, онкологик касалликларни даволаш учун 2021 йилга қадар 60 миллиард ажратилган бўлса, Президентимизнинг Республика онкология марказига ташрифидан сўнг қўшимча яна 60 миллиард сўм ажратилди. 2022 йилдан бошлаб кимё препаратлари учун 125 миллиард сўм маблағ ҳар йили ажратилиши таъкидланди. Республика онкология марказида симуляцион марказ ташкил қилингани, кимётерапия 85 фоиз бепул дори-дармонлар билан амалга оширилиши ҳақидаги фактлар ишчи гуруҳнинг диққат марказида бўлди.
Соҳа мутахассислари томонидан жорий йилнинг 14 май куни давлатимиз раҳбарининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифи тўғрисида сўз юритилди.
- Инсонлар яшаш тарзининг ўзгариши ва ирсий омиллар саратоннинг кўп учрашига сабаб бўлмоқда. Ҳозирги кунга келиб хавфли ўсма касалликларининг 200 дан ортиқ тури мавжуд. Саратон ҳар қандай аъзо, ҳар қандай тўқима ва хужайрада ривожланиши мумкин. – деди “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов - Мутахассислар саратон сабабларини очиқлашда фаол изланмоқдалар. Дунё бўйича ҳар йили 200 мингдан ортиқ болада онкологик хасталик қайд этилиб, уларнинг ярми бу дунёдан кўз юмади. Умуман олганда, саратон борган сари ёшармоқда. Беморлар орасида 20-25 ёшлилар, хатто кичик ёшдаги болалар ҳам кўп учраяпти. Эндиликда бу касалликка чалиниш ҳолатлари яратилган имкониятларга асосан, олди олинадиган, онкологик касаллигига чалинган беморларга эса бир мунча қулайликлар яратиладиган бўлди.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорида 100 минг аҳолига онкологик касалликлардан вафот этиш кўрсаткичини 38,7 фоиздан 35 фоизгача пасайтириш асосий мақсад сифатида қайд этилган.
Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология тиббиёт марказида онкологик ёрдам кўрсатиш тизимини яхшилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент барча ҳудудлардаги мутасаддилар ва соҳа вакиллари билан фикр алмашди. Онкология ва гематология хизматларини, айниқса вилоятларда такомиллаштириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Яқинда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда даволанаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди. Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология тиббиёт марказида онкологик ёрдам кўрсатиш тизимини яхшилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент барча ҳудудлардаги мутасаддилар ва соҳа вакиллари билан фикр алмашди. Онкология ва гематология хизматларини, айниқса вилоятларда такомиллаштириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди. Учрашувларда Президент айтган яна бир муҳим янгилик ҳар бир вилоятда ПЭТ-КТ (позитронно-эмиссионно ва компьютер томография) аппарати ўрнатилиши бўлди. Мазкур онкологияга ташхис қўйиш ва бемор ҳолатини доимий назоратда сақлаш учун энг керакли бўлган текширув саратонга тўлиқ ва тўғри ташхис қўйишни таъминлайди.
Депутатлар қарор ижроси юзасидан эндиликда фуқаролар ўртасида онкологик касалликларини камайтириш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилишини таъкидладилар.
2022 йил 1 январдан бошлаб, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида мустақил фаолият юритадиган Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти йўлга қўйилиб, хорижий экспертлар ва етакчи илмий-тадқиқот муассасалари жалб қилинади. Шунингдек, 2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси бўлими негизида умумий штатлар ва стационар ўринлар доирасида Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари ташкил этилади.
Ўрганиш давомида яна бир муҳим масала - даволаш сифатини оширишга жиддий эътибор қаратилди. Шу мақсадда жойлардаги онкология ва гематология шифохоналарини таъмирлаб, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва қўшимча қўикаларга эҳтиёж борлиги аниқланди. Шунингдек, малакали мутахассисларни жалб қилиш вазифаси белгиланди. Касаллик оқибатида оёқ-қўли ампутация бўлган беморларни протез маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи тадбир иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. Тиббий хизмат сифатини ошириш “Адолат” СДП сайловолди дастурига киритилган устувор вазифалар қаторида эканлигини таъкидланди, бугунги кун талаби - партия депутатлари ва фаолларидан икки ҳисса масъулият талаб этиши эътироф этилди.
Ўрганиш хулосалари асосида янги чора-тадбирлар ҳамда вазифаларни амалга оширувчи масъуллар белгилаб олинди.
Худди шу турдаги ўрганишлар айни вақтда Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ҳам ўтказилмоқда.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг