Онкология соҳаси тубдан ўзгарди

19.05.2021 15:05:54

14 май куни давлатимиз раҳбари пойтахтда жойлашган Республика ихтисослаштирилган гематология  илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрди ва беморлар ҳамда шифокорлар билан суҳбатлашди.

Шундан сўнг  тегишли соҳа раҳбарлари,  мутахассислар иштирокидаги видеоселекторда мамлакатимиздаги онкологик вазият муҳокама этилди.

Унда муҳтарам Президентимиз ҳудудлардаги онкологик марказларни қайта модернизация қилиш, илик кўчириш бўйича  беморларга ҳаражатларнинг  бир қисмини давлат томонидан  қоплаб  бериш, соҳага малакали мутахассисларни жалб қилиш ва шифокорларни тайёрлашга доир долзарб вазифалар бўйича топшириқлар берди.

Умуман, бу кўтарилган масалалар бемор ва шифокорларни йиллар давомида ўйлантириб келаётган муаммолар эди.

Эндиликда мазкур янги тизимни йўлга қўйилиши кўплаб беморларга умид бағишлайди.

Хоразм вилоят онкология марказимиз мисолида айтадиган бўлсак, 11 миллиард доллар маблағ  ҳисобига болалар бўлимини қуриш масаласи ечилди.

Ундан ташқари,  МРТ  аппаратларини харид қилиш бўйича, онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш, ташхис қўйиш,  ПЭТ  аппаратини давлат шериклик асосида вилоятимизга ажратилгани, воҳамизда онкологик касаллигига чалинган беморларни эрта босқичларда аниқланишидаги муҳим чора-тадбирлар ҳисобланади.

Вилоятимизда  бир йил давомида 1000-1200 нафар бемор онкогематологик  касаллик билан касалланади. Шундан 300 нафарга яқин онкогематологик  касалликлар болалар орасида бўлмоқда.

Бу йўналиш бўйича, болалар бўлими йўқлиги сабаб, бемор болаларни катта ёшдаги беморлар билан бир хонада ётқизишга мажбур бўлаётганимиз сабаб бир қатор муаммоларга дуч келинаётган эди. Марказимизда болалар бўлимининг очилиши, соҳада туб бурилиш бўлди,  деса хато бўлмайди.

Муҳтарам Президентимизнинг бугунгача мавжуд бўлмаган шароитларни ҳудудлар кесимида  яратиш бўйича топшириқ бердилар.

Шунингдек, суяк илигини кўчириб ўтказиш жуда қиммат  амалиёт  бўлиб, чет давлатларда  ўтказилади ва 70 минг – 100 минг доллар маблағ  сарфланади.

Қувонарлиси,  бу маблағнинг  50 фоизи  давлатимиз томонидан қопланадиган бўлди.

Онкологик касаллиги билан касалланадиган болалар узоқ муддатга кимётерапия курсларини қабул қилишади. Шу боис, муҳтарам Президентимиз болаларга шароит қилиш билан бирга, уларни ёнида бўлиб, доимий парваришда бўладиган ота-оналарга ҳам шароит яратиш бўйича алоҳида топшириқ бериб ўтдилар.

Бундан ташқари, бемор болаларни даво масканининг ўзида ўқитиш, репетиторларни ташкил қилиш ва умуман, болаларнинг келажакка  бўлган орзу-умидларини амалга ошириш бўйича берган топшириқлари  барчамизни янада масъулият ва фаол бўлишга чорлади.

Давлатимиз раҳбарининг фаолият олиб бораётган онкологларга билдирган миннатдорлиги ва ишончи  барчамизни  руҳлантириб юборди. 

 

                                                                                                               Тоҳир ПАЛВАНОВ,

                                                             Республика ихтисослаштирилган онкология ва

                                                               радиология, илмий-амалий тиббиёт маркази

                                                                                  Хоразм вилоят филиали директори

                                                                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                             Хоразм вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+