Янгиликлар 1385
Онкологларга билдирилган ишонч Хоразмда ўз ифодасини топмоқда
Аввал хабар берганимиздек, хоразмлик онколог сафдошларимиз ташаббуси билан кам таъминланган, ногиронлиги бор хуллас, "Темир дафтар" рўйхатига киритилган бемор юртдошларимизда бепул операцияларни амалга ошириш орқали ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам кўрсатилмоқда. Энг асосийси дардманд оилаларни муаммолардан халос этишмоқда.
Хоразмлик ташаббускор онкологларнинг бу галги хайрли иши Хонқа туманида амалга ошди.
Бир неча йилдан буён соғлигидан қийналиб келаётган хонқалик Пошшажон Рўзибоева дардидан холос бўлди.
Яна бир оиланинг турмуш фаровонлигини таъминлаган онкологлар халқимиз олқишига сазовор бўлишмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг