Янгиликлар 1422
Онлайн. Қодир Жўраев: “Фракция – марказ – вилоят – туман” тартиби самара бермоқда
Пленум кун тартибидан “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳам ўрин олган. Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан партия фракцияси раҳбари ўринбосари Қодир Жўраев ўтган йилги фаолиятнинг муҳим жиҳатларини тилга олиш билан бир қаторда 2021 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишларини санаб ўтди.
Қайд этилишича, 2020 йил давомида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган 52 та йиғилиши ўтказилиб, уларда 195 та қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Президентининг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлари, вилоятларга ташрифлардаги маърузалари, чет эл давлат ташрифлари мазмун-моҳияти ва улардан келиб чиқувчи фракция позицияларини шакллантириш бўйича 18 та масала кўриб чиқилди. Муҳокамалар жараёнида қонун лойиҳаларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича “Адолат” СДП фракция аъзоларининг 170 дан ортиқ таклифлари ҳамда 120 маротабадан ортиқ партиянинг Сайловолди дастури нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда муносабатлар билдирилди. Ҳисобот даврида фракция томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 8 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди.
Фракция партия Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳалари ва Қонунчилик палатаси қарорлари лойиҳалари юзасидан партиянинг қўйи тизимидан таклифлар олиш ва умумий позицияни шакллантириш йўлга қўйилди. Партия тизимида “Фракция – марказ – вилоят – туман” тартибида ишлайдиган тизим жорий этилди. Шундай тизим орқали фракцияга тақдим этилган қонун лойиҳалари бўйича билдирилган фикр ва таклифлар фракция йиғилишларида муҳокама қилиниши амалиёти жорий этилди. Тизимни жорий этиш натижасида ҳисобот даврида 22 та қонун лойиҳалари бўйича партиянинг қуйи тизимидан 140 дан ортиқ таклифлар фракцияга тақдим этилди. Фракция депутатлари “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишда қатор таклифларни илгари суришди.
Фикрингизни қолдиринг