Янгиликлар 3333
Онлайн семинар партия ходимларининг малакасини оширди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашининг телеграм месенжери орқали ўтказилган онлайн семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева қатнашди. Унда “Карантин шароитида ахборот сиёсатини тўғри юритишда партия ходимлари ва депутатларининг ўрни” мавзуси юзасидан маълумотлар берилди.
Семинарда туман-шаҳар партия Кенгаши раиси ва партия депутатлари “Таълим тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришлар ва уларнинг афзалликлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясига оид бугунги кунга қадар қабул қилинган 17 та Қарор ва Фармонларнинг мазмун-моҳиятини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда ўз округларидаги сайловчиларга етказиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мавзу юзасидан ўзларининг таклифларини билдирдилар.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг