“Оқ олтин” маҳалласида электр симлар янгиланди

09.12.2021 14:12:51

 

Боғот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари  томонидан  сайловчилар билан яккама-якка мулоқотлар ташкил этилиб,  ўрганиш ишлари самарали олиб борилмоқда.

Аниқланган муаммолар, жойнинг ўзида ҳамда депутатлик сўровлар орқали бартараф этилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

Хусусан, туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Фарҳод Давлетовнинг саъй-ҳаракатлари билан “Оқ олтин” маҳалла ҳудудидаги  ёроқсиз ҳолатга келиб қолган электр симлари янгиланди. Натижада, маҳалла аҳолиси қийналиб келаётган  кўп йиллик муаммодан холос бўлди.

Шунингдек, депутатлик гуруҳи аъзолари мазкур маҳаллада жойлашган  63, 110, 111-сонли мактабгача таълим ташкилотларида ўрганиш ишларини олиб боришганда, 63-сонли хусусий МТТда электр токи қувватининг пастлиги сабаб, электр асбоб-ускуналари ишламаётгани, хоналардаги иситиш тизими қиш мавсумига талаб бермаётгани боис, МТТ фаолиятини тўхтатиш эҳтимоли борлиги тўғрисидаги эътирозлари депутатлар томонидан эътиборга олинди олинди ва жойнинг ўзида туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Р.Нуруллаевга оғзаки ҳамда депутатлик сўровлари орқали мурожаат этилди ва ижроси назоратга олинди.

 

                                                                                                            Саодат МАШАРИПОВА,                                                                                                                           “Адолат” СДП

                                                                                     Боғот туман “Аёллар қаноти” раиси

 

 

  

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+