Оққўрғондаги йўллар таъмирланди

03.03.2021 23:03:39

Халқ депутатлари Оққўрғон туман  Кенгаши депутати Алишер Қурбонов партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида тумандаги   “Наврўз” МФЙ  вакиллари ва фаоллари билан учрашди. Депутат ушбу маҳалладаги аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганди.

Маҳалла фуқароларининг айтишича, МФЙга қарашли Ўқитувчилар, Деҳқонобод кўчалари 1991 йилда асфальтлаштирилган. Ўтган 30 йилда йўллар таъмирланмагани боис абгор ҳолга келиб қолган эди.

Бу муаммо ўнлаб маротаба тегишли ташкилотлар диққат-эътиборига ҳавола қилинган бўлса-да, ўз ечимини топмай келган. Ва ниҳоят, Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгаши депутати Алишер Қурбоновнинг ўз ҳисобидан маҳалладаги ички йўлларнинг 1 километрга яқин қисмига шағал  ётқизилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Маҳалламиздаги Ўқитувчилар, Деҳқонобод  кўчалари йўли жуда нотекис ва сув кўллаб ётар  эди, дейди - “Наврўз” маҳалласи фаоли Турсинмат Туропов. - Айни пайтда мазкур кўчалар йўлларига  шағал  тўкилиб, йўл кўнгилдагидек тартибга солинди.  Бу хайрли ва савобли ишлар бошида турган депутатдан маҳалламиз аҳли жуда миннатдор бўлишмоқда.

Айтиш жоизки, партия фаоллари томонидан жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан бугун сайловчилар мамнун. Халқимизнинг ўз вакилларига бўлган ишончи ортиб бормоқда. Бу ишонч депутатларни янада фаол ишлашга ундайди. 

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+