Оққўрғондан онлайн: “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш соҳа вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди

26.09.2019 12:09:52

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида “Сайловолди дастуримиз орқали “Ақлли тиббиёт”ни илгари сурамиз” мавзуида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг бугунги кундаги ҳолати ўрганилмоқда. Ўрганишлар давомида тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган саломатлигимиз поспонлари билан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Оққўрғон туманида фаолият кўрсатаётган тиббиёт муассасалари шифокорлари, вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарияти, шаҳар ва туманлар ҳудудий тиббиёт бирлашмалари бош шифокорлари, экспертлар гуруҳи аъзолари, партия матбуот хизмати вакиллари, вилоят Кенгаши фаоллари иштирок этмоқда.

Муҳокамалар давомида иштирокчилар томонидан дастурда соғлиқни сақлаш масалаларига янада кенгроқ жой ажратиш таклиф этилди. Бунда айниқса, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+