Янгиликлар 1473
Ўқув машғулотларида депутатлар фаол иштирок этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан Фарғона давлат университетида ташкил этилган ўқув машғулотларининг иккинчи мавсуми бошланди. Унда Олтиариқ, Қува туманлари ҳам Марғилон шаҳри депутатлари иштирок этяпти.
–“Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ҳамда халқимизга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти”, “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар”га бағишланган мавзуларда маърузаларни тингладик, – дейди Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутати К.Қодиралиева. – Устозлар томонидан фуқаролар билан ишлаш, депутат этикаси, турли масалаларда ҳуқуқий тушунчалар бериш борасида зарур маълумотларни олдик.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг