Янгиликлар 934
Ўқувчилар конституцион билимларини намоён этишди
Боғот туман 36-сон умумтаълим мактабида туман Кенгаши депутати Майсара Худайберганова ташаббуси билан "Конституция-бахтимиз қомуси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда "Адолат" СДП туман Кенгаши фаоллари, депутатлари ва мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, ота-оналар иштирок этишди.
Тадбирда Конституциямизнинг қабул қилиниши, мамлакатимиз истиқболидаги ўрни ва бошқа жиҳатлари эътироф этилди.
Ўқувчиларнинг Бош қомусимизга бағишланган саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлари, қизиқарли савол ва жавоблар, айниқса ўқувчиларнинг конституцион билимлари иштирокчилар диққат марказидан жой олди.
Тадбир сўнгида фаол ўқувчилар партия туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Саодат МАШАРИПОВА,
“Адолат” СДП
Боғот туман Аёллар қаноти раиси
Фикрингизни қолдиринг