Ўрганиш натижалари сессия қарори билан амалиётга йўналтирилди

26.08.2020 18:08:36

ZООМ  иловаси орқали бўлиб ўтган Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши сессиясида партиянинг туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан “Туманда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг саломатлиги, санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  ПК-2916-сонли қарорининг ижроси бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида”ги масала юзасидан  жорий йилнинг июнь, июль ойларида олиб борилган ўрганиш натижалари  муҳокама этилди.

Ўрганиш натижалари тўғрисида туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Шавкат Худайбергановнинг  маърузаси тингланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг  ташаббус ва таклифларини эътиборга олиб, Халқ депутатлари туман кенгаши сессия йиғилишининг  қарори  амалиётга йўналтирилди.

Унга кўра туманда атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш, аҳолининг саломатлиги, санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар тўғрисидаги  партиянинг халқ депутатлари  туман Кенгаши депутати Ш.Худайбергановнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Ўн кун муддат ичида туманда атроф-муҳитга зарарли моддаларни,  шу жумладан, маиший чиқиндиларни чиқарганлик, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаганлик, оқова сувларга оқизишнинг олдини олиш ва айниқса ҳозирги пандемия даврида мавжуд муаммо, камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш дастури туман экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бўлими бошлиғи М.Қурбонов ҳамда ДСЭНМ раҳбари А.Сапаевлар  зиммасига юклатилди.

Ўн кун муддатда корхона, ташкилот ва муассасалар, аҳоли, жамоатчилик ва уюшмаган ёшлар ўртасида карантин талабларига риоя қилган ҳолда “Экологик маданият”ни   самарали ва таъсирчан тарғибот қилишнинг аниқ, манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва қатъий назоратга олиш вазифаси Ўзбекистон “Адолат” СДП Янгиариқ туман Кенгаши раиси Б.Сапаева, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Х.Мадаминов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи У.Аминов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Қ.Хакимовларга топширилди.

Коронавирус пандемияси шароитида чиқиндилар муаммосига, жумладан фуқаролар томонидан тиббий ниқоб ва қўлқопларни, антесептик воситаларни дуч келган жойларга ташлаб кетишларини олдини олиш мақсадида белгиланган жойларга чиқинди қутилари ўрнатишни йўлга қўйиш масаласини   алоҳида эътиборга олишни “Тоза ҳудуд” корхонаси раҳбари зиммасига юклатилди.

Мазкур қарор ижросини назорат қилишга туман ҳокими ўринбосарлари Х.Мадаминов, ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг “Коммунал хўжалик ва атроф муҳитни мухофаза масалалари” доимий комиссияси раиси А.Аллаберганов  маъсул этиб белгиланди.                        

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

                   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+