Ўрнатилган тартибларга биноан

08.05.2021 11:05:52

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сон қарори асосида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамини ўтказиш дастури тасдиқланган. Ушбу дастурда барча тадбирларни карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (29.07.2014 йилдаги 205-сон) Қарори билан тасдиқданган “Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари”нинг талабларини бажарган ҳолда, “Ўлмас полк” акциясини ўтказиш мумкин бўлар эди.

Аммо, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамини нишонлашга оид дастурда “Ўлмас полк” акциясини ўтказиш жойи ва вақти хақида маълумотлар йўқ. Шу билан бирга, ушбу акциянинг ташаббускорлари томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли тартибда расмийлаштирилган рухсатномаси ҳам тақдим қилинмаган.

Юқоридагиларни ва Республика махсус комиссиянинг мамлакатимизда карантин коидалари тўғрисидаги қарори амалда эканлигини инобатга олган ҳолда, ушбу акцияни аҳоли саломатлигини сақлаш, пойтахтдаги мавжуд эпидемиологик вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида ўтказмаслик мақсадга мувофиқ.

Фазлиддин ЗИЯЕВ,

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Марказий аппарати бошқарма бошлиғи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+