Янгиликлар 1524
Ўш шаҳрида таълим сифатини оширишда Ғиждувон тажрибаси тақдимоти бўлиб ўтди
Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуровнингнинг "Таълим сифатини оширишда Ғиждувон тажрибаси" Қирғизистонда катта қизиқиш билан ўрганилмоқда!
Хабарингиз бор жорий йилнинг 5 апрель куни президентимиз таълим соҳасидаги видео йиғилишида, "Таълим сифатини оширишда Ғиждувон тажрибаси" лойиҳасини барча ҳудудларда жорий қилиш топшириқлари берилган эди. Шундан келиб чиқиб 2022 йилнинг 5 август куни Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳридаги "Азия Старт" хусусий мактабида мазкур лойиҳа тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда малакали фан ўқитувчилари, мактаб директорлари ва бошқалар иштирок этишди.
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги ёшлар парламенти аъзоси Хуршид Тўхтаев, "Самарали таълим" ўқув маркази раҳбари Асқар Бадалов иштирокчиларга лойиҳа мазмун моҳияти билан таништиришди. Мазкур лойиҳа иштирокчиларга жуда ҳам катта қизииш уйғотди. Натижада ушбу лойиҳа 2022-2023 ўқув йилларда жорий этилишга келишиб олинди.
Фикрингизни қолдиринг