Янгиликлар 3626
Ота-оналар мажлисида депутат қатнашди
Тўрткўл тумани 43-сонли умумтаълим мактабида ота-оналар мажлиси бўлиб ўтди. “Бир болага етти маҳалла ота-она” деганидай, ушбу ота-оналар мажлиси оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигида ўтказилди.
Мажлис бугунги ёш авлодни қонунларни хурмат қилишга, экстремизм, гиёҳвандлик каби бошқа ёмон иллатлардан асраш, бўш вақтиларини мазмунли ўтказишга қаратилди.
Мажлисда қатнашган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги депутати Урингул Аллабергенова сўзга чиқиб, фарзанларимизнинг муваффақиятларга эришишида мактабдаги спорт тўгараклари, маҳалла аҳлининг иноқ-тотувлиги ҳамда соғлом оила муҳити сабаб бўлиши таъкидланди.
Умуман олганда, оилада соғлом муҳитни яратиш ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, фарзандларга чуқур билим асосларини ўргатиш, уларнинг маърифатли ва маънавиятли кишилар бўлиб етишишларини таъминлаш, касб-ҳунар эгаллаб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлишида оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигининг ўрни беқиёс эканлиги сўзга чиқанлар томонидан айтиб ўтилди.
З.Рузимбетов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тўрткўл тумани Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг