Янгиликлар 508
Ўтган 5 йилликдаги фаолият сарҳисоби ва истиқболли режалар муҳокамаси: Урганч шаҳар Кенгашининг VII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди
Шу кунларда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси шаҳар ва туман кенгашларининг ҳисобот-сайлов конференциялари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Унда ҳудудий ва маҳаллий кенгашларнинг ўтган беш йиллик даги фаолият ҳисоботлари танқидий таҳлил этилмоқда ва истиқболдаги вазифалар белгилаб олинмоқда.
Хоразм вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида Урганч шаҳар Кенгашининг VII ҳисобот-сайлов конференцияси юқори савияда бўлиб ўтди. Конференцияда Урганч шаҳар Кенгашининг 38 та бошланғич партия ташкилоти ҳисобот-сайлов йиғилишидан сайланган делегатлар билан бир қаторда партия фаоллари, депутатлар иштирок этишди. онференция раёсати, котибият, саноқ ва мандат, тафтиш комиссиялари делегатларнинг овозлари билан тасдиқланганидан сўнг Урганч шаҳар Кенгаши томонидан ҳисобот даврида партиянинг «Адолат–ҳар бир инсон учун!» номли Сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолияти, кенгаш раисини ҳамда “Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши конференциясига делегатлар сайлаш масалалари муҳокама этилди.
Таъкидланишича, ҳисобот даврида Урганч шаҳар Кенгаши ўзининг иш режаси бўйича мунтазам иш олиб борди. Натижада аъзолар сони 6500 нафарга етиб, ишбилармон мутахассислар ўқитувчилар ва зиёлилар, тиббиёт ходимлари бошқа қатламлар томонидан партия сафи мустаҳкамланди. Урган шаҳар Кенгашида 2019 йилда 26 та БПТ мавжуд бўлган бўлса, ҳозирги кунда БПТлар сони 38 тани ташкил этиб, самарали фаолият олиб бормоқда. Маълумот ўрнида, Урганч шаҳар Кенгашининг 6500 нафар аъзосининг 40 фоизи хотин-қизлар, 45 фоизи ёшлар ва 15 фоизини бошқа тоифали аъзолар ташкил этади.
Партия аъзолари 38 та бошланғич партия ташкилотига бирлашиб, турли соҳаларда фаолият кўрсатишмоқда. Ҳозирги кунда шаҳар Кенгашида 2 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. Ҳисобот даврида 79 тадан зиёд депутатлик сўрови орқали 85 нафар фуқаро мурожаати ижобий қаноатлантирилган. Шунингдек, «Муаммо билан юзма-юз», «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори», «Бир ойда бир иш ўрни», «Саломатлик йўлида бирлашайлик!» каби лойиҳалари доирасида амалий ишлар ва Кенгаш қошида ишчи гуруҳлар тузилиб, ўрганишлар олиб борилди. Ҳисобот даврида сессияга 23 та, доимий комиссия йиғилишларига 23 та масала киритилган, 20 марта мансабдор шахсларнинг эшитуви ташкил этилган, 52 нафар ёшни турли соҳалар бўйича иш билан таъминлашга кўмаклашилган. Кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар 370 марта оммавий ахборот воситалари, 1220 марта ижтимоий тармоқлар орқали ёритилган.
Шунингдек, йиғилишда ижобий ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, ўтган сайловларда туман Кенгаши атиги 3 нафар депутатлик ўринга эга бўлиб, туман Кенгаши сессия йиғилишларига муаммоларни олиб чиқиш, доимий комиссияларга масала киритиш, мансабдор шахсларнинг эшитувлари талаб доирасида олиб борилмаётгани тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, фуқароларнинг муаммолари бўйича тегишли ташкилотларга чиқарилган депутатлик сўровлари ва уларнинг ижро кўрсаткичи ҳам паст экани танқидий муҳокама этилди. Маъруза давомида Рустам Болтаев жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўрилаётгани, ўтган даврда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиб, сайловларда бошланғич партия ташкилотлар фаоллигини оширишга, номзодларни ўринли танлашда, кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сиёсий фаоллигини оширишга чуқур эътибор қаратилганини баён этди.
Музокарага чиққан партия фаоли Гулора Исмоилова, Равшанбек Жуманиёзовлар Кенгаш фаолияти тўғрисида сўз юритиб, фаолиятини қониқарли баҳолашди. Конференция кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам йиғилиш иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди ва делегатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Партиянинг Сайловолди дастури муҳокамасига қаратилган давра суҳбатларининг самарали кечгани ҳамда ОАВларда мунтазам ёритилиб борилгани, дастур лойиҳасига кенг омма томонидан билдирилган таклифлар партия вилоят Кенгашига тақдим этилгани тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, йиғилиш давомида Урганч шаҳар Кенгаши раиси Рустам Болтаевнинг фаолияти қониқарли топилиб, туман Кенгаш раислигига қайта сайланди ва партиянинг Хоразм вилоят Кенгашининг VII -ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайланди.
–Конференция иштирокчиларнинг савол-жавоблари, фикр ва мулоҳазалари билан жуда қизиқарли бўлди, - дейди УрДУдаги БПТ раиси Азамат Мадримов. – Сиёсий жараёнларда БПТларнинг фаоллигини оширишга, вилоят Кенгаши конференциясига сайланган делегатлар шаҳар Кенгаши номидан фаол иштирок этишига ишонч билдирилди. Мен ҳам вилоят Кенгаши конференциясига делегат этиб сайландим. Билдирилган ишончни партиям ривожи учун бор куч ва ғайратимни сафарбар этиш орқали оқлайман.
Конференция сўнгида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва амалиётга йўналтирилди. Маълумот учун, шу бугунга қадар вилоятнинг Хива шаҳри, Гурлан, Шовот, Хонқа туман кенгашларининг ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг