Янгиликлар 1686
Ўз ҳаётимизни ўзимиз қадрлашимиз лозим
Республикамиз миқёсида 28 июндан бошлаб карантин чоралари қайта кучайтирилиши бежиз эмас. Коронавирусга чалинган инсонларнинг сони бир неча марта ўсган. Бундай вазиятда биринчи навбатда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда иммунитетни мустаҳкамлашга киришиш керак. Афсуски, тез ёки бир марталик уриниш бунга ёрдам бермайди. Иммунитетни яхшилаш учун мунтазам равишда берилган тавсияларга амал қилиш зарур. Инсон учун бебаҳо бойлик – бу соғлик-саломатликдир. Инсон ҳаёти ҳақида қайғуриш ҳар қандай манфаатлардан устун бўлиши лозим. Доно халқимиз “Соғлик – туман бойлик” деб бежиз айтмаган.
Ақл-идрок соҳиби бўлган инсон ўз ҳаётини қадрлаши лозим бўлади. Бугунги кунда юртимизда кезиб юрган коронавирус балоси ҳали ҳамон бизни тарк этганича йуқ. Чунки, инсонлар карантин қоидаларига эътибор қилмай қўйган эдилар. Одамлар гавжум ерларда - бозорларда, истироҳат боғлари, спуермаркетларда, кафе ва ресторанларда ижтимоий масофага умуман амал қилинмай қўйилди. Йўл-йўлакай ҳаракатланаётган кишиларинг аксариятида тиббий ниқоб ҳам йўқ. Оғизга тақилиши лозим бўлган тиббий ниқоб кўпчилик ҳолларда кишиларнинг билакларига тақилган ёки чўнтакларига тиқиб қўйилган.
Ҳозирги кунда қанчалик дори-дармонлар кўпаймасин, тиббий муассаса сифати, шифокорлар савияси, тиббий техника яхшиланмасин, агар инсоннинг ўзи ўз саломатлиги ҳақида қайғурмаса, кутилган натижага эришиб бўлмайди. Касаллик сонининг ошиб бориши ҳар бир кишида хушёрликни талаб қилади. Зеро, тананинг соғлом бўлиши ва уни турли касалликлардан сақлаш ҳар бир инсоннинг бурчи ҳисобланади. Уни асраш эса ҳар биримизга омонат қилиб берилган. Карантин қоидаларининг кучайтирилиши албатта инсонларнинг манфаатларига хизмат қилади. Ўзимизни, яқинларимизни ўзимиз асрашимиз лозим.
Дилрабо ЙЎЛДОШЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши мутахассиси
Фикрингизни қолдиринг