Ўз-ўзимизга рақиб эмасмиз

16.08.2021 10:08:59

Юртимизда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда очиқ майдонларда спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Шундай жамоавий кўп сонли мухлисларига эга бўлган спорт мусобақаларидан бири Мўйноқ туманидаги «Арал» футбол стадионида «Мойнақ сити» ва Миллий гвардиянинг «Жайҳун» жамоалари ўртасида ўтказилди. Лекин, ўйиннинг 67-дақиқасига келиб, «Мойнақ сити» жамоаси аъзоси С.Мырзамуратовни Миллий гвардиянинг "Жайҳун" жамоаси аъзоси А.Ережепов чалиб йиқитган шу сабабли футболчилар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан. Стадионга тўпланган мухлислар ҳам ҳакамнинг қарорига нарозилигини билдириб оммавий жанжал бошлаган. Мазкур ҳолатда Мўйноқ туман ички ишлар бўлими ходимларининг вақтида аралашуви билан оммавий жанжалнинг олди олиниб, ҳеч кимга шикаст етмади.

Барчамизга маълумки, миллионлар ўйини бўлган футбол мусобақаларида мухлислик қилган пайтимизда ўз хиссиётларимизни яширмасдан очиқ ва ошкора ҳаракат қиламиз. Лекин бу  —  бизнинг ўйламанмасдан қилган ҳатти-ҳаракатларимиз натижасида кимлардир жабр чекиши мумкинлиги ҳақида ҳам унутмаслигимиз керак. Барча мусобақаларда ҳакамлар ҳайъати бўлгандек мазкур ҳолатга ҳам ҳаққоний баҳо берувчи ҳакамлар бор.

Биз эса ўз мухлислик позициямиздан чиқиб барча жараёнларга аралашиб оммавий жанжалар ташкил этишимиз ачинарли ҳолат ва бу билан муаммони ҳал қилган бўлмаймиз.  Албатта, ҳар бир ҳолат бўйича қонуний чора кўрилади, лекин, зўравонлик ва ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Шундай экан, ўз уйингни ўзинг асра деганларидек барчамиз ён-атрофдаги воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмасдан оқилона иш тутишимиз лозим, зеро биз ўз-ўзимизга рақиб эмасмиз.

 

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+